Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллиги ҳамда “10-декабр – Халқаро инсон ҳуқуқлари” куни муносабати билан, “Янги Ўзбекистон – инсон ҳуқуқлари” мавзусида умуммиллий дарслар бўлиб ўтмоқда.
Унда коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи Н.Хамраев ҳамда тегишли масъул ходимлар иштирок этиб, талаба-ёшларга мазкур муҳим сана ҳар йили бутун дунёда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам Халқаро инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонланиши, юртимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва унга риоя қилиш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланиши тўғрисида тушунчалар бериб ўтишди.
Шунингдек, тадбирда инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келадиган коррупция ва таъмагирлик каби иллатларга қарши биргаликда курашиш, ёшлар онгида бу иллатга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, барча соғлом кучларни бирлаштириш ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.