Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали талаба-ёшлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари музейига ташриф буюришди.
Талаба-ёшлар ушбу музейда Қуролли Кучлар тарихи, Марказий Осиё халқлари ҳарбий санъати, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ривожланишининг ҳозирги даврини акс эттирган ҳарбий экспонатлар билан яқинда танишиб, давлатимизнинг ҳарбий салоҳияти ва унинг жанговар қудрати ҳамда юртимиз поспонлари ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.